Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«ПСЖ» Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолияти якунланганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганига муносабат билдирди.

«Бу Аргентина билан боғлиқ унутилмас бобнинг якуни. Бундан завқ ол, Лео», — дейилади клуб хабарида.

Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини Бенинга қарши ўтказди. Бу баҳсда «альбиселесте» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Николас Отаменди 48-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Нико Пас 61-дақиқада иккинчи голни урди. Месси эса 71-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Месси 2021–2023 йилларда «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган. Париж клуби футболчиси бўлган даврида у Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Финалда «альбиселесте» Франция терма жамоасини асосий ва қўшимча вақтда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнатиб, пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этган.

Киритилди: 07:33, 07.10.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик