Бруну Фернандеш келаси ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Британия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Португалиялик футболчининг «МЮ» билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Бироқ томонлар янги шартнома борасида ҳали музокара бошламаган. «Қизил иблислар» португалиялик футболчига ўринбосар сифатида «Комо» ярим ҳимоячиси Нико Пас номзодини кўриб чиқмоқда.
«Манчестер Юнайтед» аргентиналик футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олиш учун таклиф бериши мумкин. Бироқ ярим ҳимоячини харид қилиш учун «МЮ» катта миқдорда маблағ сарфлашига тўғри келади.













