"Манчестер Юнайтед" ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Лисандро Мартинес Лионель Мессининг миллий жамоадаги хайрлашув учрашувидан сўнг қисқача фикр билдирди.
"Мен Лео Мессига уни бутун қалбим билан яхши кўришимни айтдим", — дея футболчининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.
6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоаси Бенинга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Жаҳон вице-чемпионлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳсда Лионель Месси битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан кейин Месси асосий эътиборини клуб миқёсидаги ўйинларга қаратади. Ҳозирда у АҚШнинг "Интер Майами" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.













