Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм

Скалони Месси ҳақида: "Тарихдаги энг яхши футболчига мураббийлик қилишимни тасаввур ҳам қилмаганман"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг миллий жамоадаги хайрлашув учрашувидан сўнг унга нисбатан илиқ фикрлар билдирди.

Аргентина ўртоқлик баҳсида Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Месси учрашувда битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

"Бу жуда ҳиссиётли ва шу билан бирга қайғули кун бўлди, чунки Месси энди Аргентина терма жамоаси либосини киймайди.

У миллий жамоа ранглари учун ҳеч кимдек курашди. Тарихдаги энг яхши футболчига мураббийлик қилишимни тасаввур ҳам қилмаганман. Бу менинг орзум эди ва мен бу ҳақда унинг ўзига ҳам айтдим", — дея Скалонининг сўзларини Ole келтирди.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида жами 208 та учрашув ўтказиб, 126 та гол урди ва 69 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:58, 07.10.2026.
Ўқилди: 459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик