Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Николас Отаменди Лионель Мессининг миллий жамоадаги хайрлашув учрашувидан сўнг фикр билдирди.
Отаменди жаҳон чемпионати финалидан кейин терма жамоа билан хайрлашгани учун Аргентина либосини бошқа киймайман, деб ўйлаганини айтди.
"Аммо кейин Месси менга қўнғироқ қилди ва бу тарихий кунни у билан бирга ўтказишим учун таклиф қилди. Мен терма жамоада 17 йил ўйнадим ва бу вақтни у билан бирга ўтказиш жуда ажойиб бўлди.
Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинимда гол уриш — умримнинг қолган қисмида хотирамда сақланиб қоладиган лаҳза", — дея Отамендининг сўзларини TyC Sports келтирди.
Бенинга қарши 3:0 ҳисобида якунланган ўртоқлик учрашувида Отаменди 52 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва Лионель Мессининг узатмасидан кейин гол урди.
39 ёшли Месси, шунингдек, Николас Пасга ҳам голли узатма берди ва ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.













