Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. Бенинга қарши 3:0 ҳисобида якунланган баҳсда 39 ёшли футболчи битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
"Ҳозир бирор нарса дейиш мен учун жуда қийин, чунки ҳис-туйғулар мени қамраб олган. 20 йил давомида бу либосни кийиш мен учун катта шараф бўлди.
Ҳатто энг қийин даврларда ҳам курашишда давом этдим, жамоа учун ҳар доим боримни бердим. Терма жамоадан кетиш менга қаттиқ оғриқ бермоқда. Мен бу жамоада бутун умрим давомида ўйнашни истардим", — дея 39 ёшли футболчининг сўзларини TyC Sports келтирди.
Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида жами 208 та учрашув ўтказди. Унинг ҳисобида 126 та гол ва 69 та голли узатма бор.













