Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолияти якунланганидан сўнг янги жамоа қуриш ниятида эканини айтди.
7 октябрь куни Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди. Бенинга қарши 3:0 ҳисобида якунланган баҳсда у тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, битта гол урди ва Отаменди ҳамда Пасга иккита голли узатма берди.
"Энди биз янги истеъдодлар ва ёш футболчилар асосида жамоа қурамиз, янги йўлларни излаймиз... Аммо Лионель Мессидаги каби аурани мен ҳеч қачон кўрмаганман.
Биз янги бобни бошлаймиз, аммо Леонинг жамоага берадиган таъсирини алмаштириб бўлмайди", — дея Скалонининг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
Қайд этиш жоиз, сўнгги халқаро танаффусда Аргентина терма жамоаси учала учрашувда ҳам ғалаба қозонди ва бирорта гол ўтказиб юбормади. Жаҳон вице-чемпионлари Боливияни 4:0, Буркина-Фасони 7:0 ва Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.













