Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қишки трансферлар ойнаси учун режаларини белгилаб олди.
Football Insider маълумотига кўра, "шпорлар" яқинлашиб келаётган қишда ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Бироқ клуб январь ойида ўтган ёздагидек катта маблағ сарфлашни режалаштирмаяпти.
Қайд этилишича, "Тоттенхэм"нинг асосий устувор вазифаси марказий ҳимоячи эмас, ҳужумчи сотиб олиш ҳисобланади. Бу "Бавария" футболчиси Ким Мин Жэга қизиқиш ҳақидаги хабарларга қарамай, клуб учун биринчи даражали мақсад бўлиб турибди.
Англия Премьер-лигасининг дастлабки беш туридан сўнг "Тоттенхэм" атиги икки очко жамғариб, турнир жадвалининг энг қуйи қисмида жойлашган.
10 октябрь куни "Тоттенхэм" сафарда "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушади. 6-тур учрашуви Москва вақти билан соат 19:30 да бошланади.













