"Челси"нинг собиқ футболчиси Сесар Аспиликуэта Лондон клуби ҳимоячиси ва сардори Рис Жеймс ҳақида фикр билдирди.
"Жеймс ҳали ҳам ривожланишда давом этмоқда. Кўпчилик унинг ҳали анча ёш футболчи эканини унутиб қўяди. Шунчаки, ҳамма уни академия давридан бери билади.
Масалан, мен фақат 28-29 ёшимда сардор бўлганман. У асосий жамоага қўшилган заҳотиёқ қандай юқори савиядаги футболчи экани кўриниб турганди. Энди эса у жамоа етакчисига айланди.
Менимча, унинг энг яхши йиллари ҳали олдинда", — дея испаниялик собиқ футболчининг сўзларини BBC Sport келтирди.
Жорий мавсумда Рис Жеймс "Челси" сафида тўртта учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2032 йилга қадар мўлжалланган.
Унинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.













