Испаниялик футболчи Педро Родригес ижтимоий тармоқлар орқали профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 39 ёшли футболчининг сўнгги клуби Италиянинг "Лацио" жамоаси бўлди.
"Вақт келганини ҳис қиляпман. Энди олдинга қадам ташлаб, ҳаётимда янги бобни бошлаш пайти келди. Орзуимни рўёбга чиқара олганимдан фахрланиб ва бу йўлда ёнимда бўлган, менга ёрдам берган барчага миннатдорлик билдирган ҳолда кетяпман. Мени шунчалик бахтли қилганинг учун раҳмат сенга, футбол", — деб ёзди Родригес.
Педро Родригес фаолияти давомида Италиянинг "Рома", Англиянинг "Челси" ва Испаниянинг "Барселона" клубларида ҳам тўп сурган.
У Испания терма жамоаси сафида 2010 йилги жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионати ғолиби бўлган.













