Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ковачич Испаниядан учралган мағлубият ҳақида: "Бу олдинга ташланган қадам"

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида ўз майдонида Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг хорватияликлар ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Биз учрашувни жуда яхши бошладик, гол урдик ва яна рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятларга эга бўлдик. Аммо вазиятларингдан фойдаланмасанг, рақиб сени жазолайди. Иккинчи бўлимда айнан шундай бўлди.

Бу ўйинда Англияга қарши баҳсдагидан анча яхши ҳаракат қилдик. Биз айнан шундай ўйнашимиз керак. Албатта, мағлубиятдан кейин хурсанд бўлиб бўлмайди, аммо бу олдинга ташланган қадам", — дея Ковачичнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.

Тўрт турдан сўнг Хорватия уч очко жамғариб, ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:21, 07.10.2026.
Ўқилди: 528 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик