Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Манчестер Сити" учун янада оғир жазо сценарийси муҳокама қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" молиявий қоидаларнинг кўплаб бузилишларида ўзини айбсиз деб ҳисобламоқда. Клуб мустақил комиссиянинг айбдорлик ҳақидаги қарори устидан апелляция берган. Агар манчестерликлар апелляцияда ютқазса, клуб жиддий жазога дуч келиши мумкин.

The Touchline журналист Данкан Кастлзга таяниб хабар беришича, "Манчестер Сити"ни нафақат Премьер-лигадан чиқариб юбориш, балки Англия футбол лигасига ҳам қабул қилмаслик сценарийсини қўллаб-қувватлаётганлар кўп.

Англия футбол лигаси таркибига Чемпионшип, Биринчи лига ва Иккинчи лига, яъни мамлакат футболидаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражали дивизионлар киради.

Шунингдек, "Манчестер Сити"нинг Абу-Дабилик эгаларини клуб бошқарувидан четлатиш ғояси ҳам қўллаб-қувватланаётгани айтилмоқда.

Киритилди: 17:08, 07.10.2026.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик