"Болонья" "Интер"нинг собиқ ҳимоячиси Маттео Дармианни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.
36 ёшли футболчи эркин агент мақомида эди. У тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва Кастельдебольода жамоа билан машғулот ҳам ўтказди.
Кутилишича, сешанба куни "Болонья" трансферни расман якунлайди.
Дармиан билан шартнома 2027 йил июнига қадар мўлжалланган бўлиб, уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, футболчи янги клубида йилига тахминан 800 минг евро маош олади ва бунга қўшимча бонуслар ҳам қўшилади.
Бу сумма унинг "Интер"даги аввалги маошидан сезиларли даражада кам. Милан клубида Дармиан йилига 2,5 миллион евро маош олган.













