Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Руни: «Тевес машғулотларда мутлақо шарманда эди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Карлос Тевесни ўзи бирга ишлаган футболчилар орасида машғулотлардаги энг ёмон ўйинчи деб атади. Рунининг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи машғулотларда «мутлақо шарманда» эди, аммо жамоа ва мураббийлар штаби унинг ўйинлардаги фаоллиги учун бу ҳолатга кўз юмган.

«Агар сиз Тевеснинг машғулотлардаги ҳолатини кўрганингизда, бу мутлақо шармандачилик эди. У ҳаётимда кўрган машғулотлардаги энг ёмон футболчи эди! Аммо жамоадош ёки мураббий сифатида биз бунга кўз юмардик, чунки у майдонга тушганида бор кучини берарди».

Руни, шунингдек, Тевес машғулотларга муносабати шундай бўлганига қарамай, унинг ҳужумдаги энг севимли шерикларидан бири бўлганини таъкидлади. Аргентиналик футболчи «Юнайтед»га икки мавсум давомида 6 та совринни, жумладан 2008 йилдаги Чемпионлар лигасини қўлга киритишда ёрдам берган.

Киритилди: 17:37, 07.10.2026.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик