The Sun маълумотига кўра, "Тоттенхэм" Лука Уильямс-Барнеттни жамоада сақлаб қолишни жуда истамоқда ва 18 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлаган. Унинг амалдаги келишуви 2028 йилда якунланиши тахмин қилинмоқда.
Уильямс-Барнетт "Тоттенхэм" академиясининг энг катта истеъдодларидан бири сифатида баҳоланади. У 16 ёшида асосий жамоада дебют қилган, аммо жорий мавсумда Карабао Кубогида фақат бир марта қисқа муддатга майдонга тушди.
Сўнгги пайтларда ёш футболчига Премьер-лиганинг бир қатор клублари, жумладан, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Энди "Бавария" ва дортмундлик "Боруссия" ҳам ҳужумчини кузатаётгани айтилмоқда.
Уильямс-Барнетт "Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Дзербининг ҳам эътиборида. Агар футболчи асосий жамоага йўл очилишини устувор деб билса, бу лондонликлар учун муҳим устунлик бўлиши мумкин.
Бироқ бу кўп жиҳатдан мавсумни омадсиз бошлаган италиялик мутахассиснинг ўз лавозимида қолиш-қолмаслигига ҳам боғлиқ.













