Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Холанднинг "Барселона"га ўтиши Альварес учун "Арсенал"га йўл очиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг "Барселона"га ўтиши "Арсенал"нинг Мадрид "Атлетико"си футболчиси Хулиан Альваресни харид қилиш имкониятини ошириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Барселона" ҳамон аргентиналик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ каталонияликларда бошқа вариантлар ҳам пайдо бўлган, улар орасида Эрлинг Холанд ҳам бор.

Хабар қилинишича, "Манчестер Сити" молиявий қоидаларни бузганлик бўйича айбловлар ортидан Холандни йўқотиши мумкин. Агар норвегиялик ҳужумчи "Барселона"га ўтса, каталонияликларнинг Альваресни ҳам харид қилиш имконияти деярли қолмайди.

Сўнгги ҳафталарда Альвареснинг вакиллари футболчининг келажагини батафсил муҳокама қилган. Жумладан, агар у "Атлетико"ни тарк этишга қарор қилса, унинг юқори мақсадларига мос келадиган клублар сони чеклангани ҳам кўриб чиқилган.

Шундай клублар қаторига "Арсенал" ҳам киради. Лондонликлар ўтган ёзда ҳам аргентиналик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган эди.

Киритилди: 23:00, 07.10.2026.
Ўқилди: 369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик