Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Бавария" Луис Диасга рақобатчи олиб келишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Bild ва нашрнинг футбол бўлими раҳбари Кристиан Фальк "Бавария" Луис Диасга чап қанотда захира ва рақобатчи бўла оладиган футболчини сотиб олиш имкониятини ўрганаётгани ҳақида хабар берган эди.

Энди Sky журналисти Флориан Плеттенберг Mia san vier подкастида мюнхенликлар ҳақиқатан ҳам шундай режага эга эканини тасдиқлади.

Плеттенберг маълумотига кўра, "Бавария" чап қанот позициясини кучайтириш учун аллақачон жиддий иш олиб бормоқда. Бу трансфер қишда амалга ошадими ёки ёзга қолдириладими — ҳозирча аниқ эмас.

Шу билан бирга, журналист янги футболчини олиб келиш клубга катта маблағга тушишини таъкидлади.

Плеттенбергнинг айтишича, ҳозир парда ортида олиб борилаётган барча ишлар "Бавария"нинг ёзда йирик трансфер амалга оширишига қаратилган.

Мюнхенликлар январда ҳаддан ташқари катта харажат қилишни истамаяпти ва асосий маблағни ёзги трансферлар ойнаси учун сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 23:04, 07.10.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик