"Рома" ҳимоячиси Николас Бурдиссо қишки трансферлар мавсумида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport Italia дарак бермоқда.
32 ёшли ўйинчининг Аргентинага қайтиш эҳтимоли бор. Ҳимоячи ЖЧ-2014 арафасида яхши формада бўлишга ва терма жамоадан чақирув олишга умид қилмоқда. Манбада Жанубий Американинг бирор клуби номи тилга олинмаган.
Жоий мавсумда у ҳали Рим клуби сафида бирор ўйинда майдонга туширилгани йўқ. У таркибдаги ўрнини Леандро Кастан ва Мехди Бенатиялар билан рақобатда бой бермоқда.