Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

"Боруссия Д" Украина билан боғлиқ вазият сабаб йирик ҳомийсидан айрилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Rheinmetall компанияси ўртасидаги ҳамкорлик 2027 йил ёзида амалдаги ҳомийлик шартномаси муддати тугагач, якунланиши мумкин.

derbyderbyderby.it нашри Sport Bild маълумотларига таяниб хабар беришича, Германия клуби ҳарбий техника ва қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи ушбу компания билан шартномани узайтирмаслик имкониятини кўриб чиқмоқда.

Агар шундай қарор қабул қилинса, ҳамкорлик ўз ниҳоясига етади. Мазкур келишув эълон қилинган пайтданоқ баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ва клуб раҳбарияти билан мухлисларнинг катта қисми ўртасида келишмовчилик келтириб чиқарган эди.

Эслатиб ўтамиз, шартнома имзоланган вақтда сўровда қатнашган "Боруссия" мухлисларининг 65 фоизи ушбу ҳамкорликка қарши чиққан.

Улар ўзларини қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи, шунингдек, Украинани фаол қўллаб-қувватловчи компания билан боғлашни истамайди.

Манбада таъкидланишича, сўнгги йилларда Германия жамиятида Украинани қўллаб-қувватлаш тобора оммабоплигини йўқотмоқда.

Киритилди: 10:54, 10.10.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик