Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Динамо» «Бунёдкор» билан ўйин «анъана»сини буза оладими?

Баҳо:
+ | -

21-турнинг қизғин курашлар остида ўтиши кутилаётган ўйинларидан бири Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Шу куни чемпионлик учун даъвогар «Бунёдкор» жамоаси, сўнгги ўйинларда барқарор ўйин кўрсатаётган «Динамо» жамоасини қабул қилади.

Миржалол Қосимов шогирдларига нисбатан, Равшан Ҳайдаров жамоаси ушбу баҳсга яхшироқ кайфиятга етиб келди. Самарқанд жамоаси сўнгги турда «Бунёдкор»нинг чемпионлик пойгасидаги асосий рақибларидан бири бўлмиш «Локомотив»ни мағлубиятга учратган бўлса, «қалдирғочлар» Бухородан нурсиз дуранг билан қайтишган эди. Шундай экан, бу сафарги ўйиндаги очколар қиймати ҳам ҳар икки томон учун жуда муҳим.

«Динамо»нинг сўнгги беш турдаги натижалари:

16-тур: «Динамо» - «Насаф» - 1:3

17-тур: «Навбаҳор» - «Динамо» - 1:1

18-тур: «Динамо» - «Сўғдиёна» - 1:1

19-тур: «Бухоро» - «Динамо» - 0:2

20-тур: «Динамо» - «Локомотив» - 1:0

«Бунёдкор»нинг сўнгги беш турдаги натижалари:

16-тур: «Металлург» - «Бунёдкор» - 2:3

17-тур: «Бунёдкор» - «Нефтчи» - 1:0

18-тур: «Шўртан» - «Бунёдкор» - 2:0

19-тур: «Бунёдкор» - «Навбаҳор» - 5:0

20-тур: «Бухоро» - «Бунёдкор» - 0:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАРГА НАЗАР

«Бунёдкор» ва «Динамо» жамоаси шу кунгача Олий лига доирасида 13 маротаба рўбарў келган. Тошкентдаги бу баҳс 14-учрашув сифатида қайд этилади. Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, катта устунлик мезбонлар томонида эканлигини кўрамиз. «Бунёдкор» ўзаро ўйинларнинг 12 тасини ўз фойдасига ҳал этган, бўлса фақат 1 баҳсда томонлар ўзаро дурангга рози бўлишган. Тўплар нисбати ҳам қалдирғочлар фойдасига, 27:4.

Динамочилар ўзлари учун нохуш бўлган ушбу «анъана»га барҳам бера оладиларми ёки йўқ буни шанба кунги учрашув кўрсатади.

Тошкентда ўтган ўзаро ўйинлар:

2007 йил: «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1

2008 йил: «Бунёдкор» - «Динамо» 4:0

2009 йил: «Бунёдкор» - «Динамо» 2:0

2010 йил: «Бунёдкор» – «Динамо» 2:1

2011 йил: «Бунёдкор» – «Динамо» 2:0

2012 йил: «Бунёдкор» – «Динамо» 2:1

БИЛАСИЗМИ…

«Динамо» жамоаси «Бунёдкор» клубини Олий лигада иштирок этаётган 2007 йилдан бери то шу кунга қадар бирор маротаба мағлуб эта олмаган. Хусусан, Тошкентда ўтган барча ўйинларда «қалдирғочлар»нинг қўли баланд келган.

ТРАНСЛЯЦИЯ

Шанба куни соат 17:00да бошланадиган «Бунёдкор» - «Динамо» ўйинини интернетдаги «Динамо» клуби расмий аккаунти – www.twitter.com/samdinamo манзилида онлайн-матн режимида ўқиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, «Спорт» телеканали ҳам «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган ушбу тур ўйинини тўғридан-тўғри эфирда намойиш этишни режалаштирган.

Қолаверса, «Бунёдкор» - «Динамо» қарама-қаршилигини «Машъал» спорт радиоси орқали тинглаб бориш имкониятига эгасиз.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 17:53, 04.10.2013.
Ўқилди: 3098 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди [13633]

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6527]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5085]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [2957]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2875]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2850]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2113]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2069]

"Атлетико" мухлисларининг ҳақоратлари "Барса" юлдузига таъсир қилди [1987]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик