Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

А Серияда мавсумнинг илк голсиз дуранги 54-ўйинда қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 2026/2027 йилги мавсумида илк бор голсиз дуранг қайд этилди. Бу ҳолат чемпионатнинг 54-учрашувида юз берди.

11 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган «Комо» ва «Рома» жамоалари ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Мазкур натижа римликлар учун нисбатан қониқарли бўлди. Чунки «Рома» ҳужумчиси Дониэлл Мален 53-дақиқада қизил карточка олиб, майдондан четлатилди ва меҳмонлар учрашувнинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

Қизиғи, бу Италия чемпионатининг жорий мавсумидаги илк голсиз дуранг ҳисобланади. Бунгача ўтказилган 53 та учрашувнинг барчасида камида битта гол урилган эди.

Reddit ижтимоий тармоғида келтирилган маълумотларга кўра, А Серияда сўнгги бор мавсумнинг илк голсиз дуранги бунчалик кеч 1949 йилда қайд этилган.

Ўшанда Италия чемпионатининг дастлабки 59 та учрашувида ҳисоб очилмай қолган бирорта ҳам баҳс бўлмаган. Илк 0:0 ҳисоби фақат 60-ўйинда кузатилган.

Шу тариқа, «Комо» ва «Рома» ўртасидаги учрашув А Сериянинг сўнгги 77 йиллик тарихида ўзига хос статистик натижа билан ёдда қолди.

Айни пайтда «Рома» 14 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Комо» эса 11 очко жамғарган ҳолда олтинчи поғонадан жой олган.

Киритилди: 18:49, 11.10.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик