Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Юлиан Вайгль: "Пахтакор"га қарши қийин ўйин кутмоқда, аммо..."

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 2-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Германиялик футболчи жамоасининг мусобақада иштирок этишидан мамнун эканини таъкидлаб, Тошкентдаги учрашувда ижобий натижага эришишга ишонч билдирди.

Элит ОЧЛдаги иштирок ҳақида

Вайгль "Ал-Қодисия" ўтган мавсум давомида қитъанинг энг нуфузли клублар мусобақасида қатнашиш учун катта меҳнат қилганини қайд этди.

"Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирида иштирок этаётганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлашимча, бу ерга етиб келиш учун ўтган мавсум давомида катта меҳнат қилдик. Мусобақадаги дастлабки учрашувимизда яхши натижага эришдик. Энди навбатдаги баҳсни катта иштиёқ билан кутяпмиз. Мақсадимиз — яхши ўйин кўрсатиш ва ижобий натижа қайд этиш", — деди Вайгль.

"Пахтакор"га қарши ўйин ҳақида

Германиялик ярим ҳимоячи Тошкентдаги баҳс осон кечмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, ғалаба қозониш учун жамоа ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши ва мураббийлар штаби белгилаган тактик режага қатъий амал қилиши зарур.

"Биз кучли ва сифатли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз. Агар майдонда барча имкониятларимизни кўрсата олсак, ғалаба қозониш учун етарли салоҳиятга эгамиз. Бироқ олдимизда мураккаб учрашув турибди. Шунинг учун астойдил ҳаракат қилишимиз, рақибни тўлиқ ҳурмат қилишимиз ва тактик режамизга содиқ қолишимиз керак. Ижобий натижага эришишимизга ишонаман", — деди футболчи.

Сафар ўйинлари ва мухлислар ҳақида

Вайгль Осиё Чемпионлар лигасида турли мамлакатлар клубларига қарши тўп суриш ўзига хос тажриба эканини ҳам таъкидлади.

"Албатта, ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш бизга катта завқ бағишлайди. Бироқ узоқ мамлакатларга сафар қилиш, турли стадионларда ва бошқа чемпионатлар вакилларига қарши майдонга тушиш ҳам ушбу мусобақанинг ажралмас ва қизиқарли жиҳатларидан бири. Умид қиламанки, мухлисларимиз бизни телевизор орқали бўлса ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади", — деди Вайгль.

Тухель ва Рожерснинг фаолиятига таъсири ҳақида

Матбуот анжуманида ярим ҳимоячидан фаолияти давомида бирга ишлаган мураббийлари, хусусан, Томас Тухель ва "Ал-Қодисия" устози Брендан Рожерс ҳақида ҳам сўралди.

"Фаолиятим давомида кўплаб кучли мураббийлар билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим. Томас Тухель менга илк бор юқори дивизионда ўйнаш имкониятини берган. У Дортмунддаги фаолиятимнинг дастлабки босқичида муҳим ўрин тутган.

Ҳар бир мураббийдан нимадир ўргандим. Ҳатто захира ўриндиғида қолган қийин даврларимда ҳам майдонга тушишга муносиб эканимни исботлашимга тўғри келган. Брендан Рожерс эса жамоага келганидан буён менга катта ишонч билдирмоқда. Ўзимни жамоанинг муҳим аъзоси сифатида ҳис қиляпман ва бу ерда эканимдан жуда хурсандман", — деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Қодисия" Элит ОЧЛнинг дастлабки турида БААнинг "Ал-Васл" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган. "Пахтакор" эса Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.

"Пахтакор" — "Ал-Қодисия" учрашуви бугун, 12 октябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 18:45 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:21, 12.10.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик