Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Арсенал» 40 миллион евролик ҳужумчини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳужумчиси Кристиан Кофане Англия Премьер-лигасининг бир қатор жамоалари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 20 ёшли камерунлик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Арсенал», шунингдек, «Эвертон», «Астон Вилла» ва «Ньюкасл» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Кофаненинг эҳтимолий трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирча қайси клуб футболчини қўлга киритиш учун расмий таклиф билан чиқиши маълум эмас.

Камерунлик ҳужумчининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Кристиан Кофане жорий мавсумда Германия Бундеслигасининг 4 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:43, 12.10.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик