Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирининг 2-туридан ўрин олган Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" ҳамда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувга ҳакамлар бригадаси тайинланди.
Осиё футбол конфедерацияси қарорига кўра, мазкур баҳсни хитойлик тажрибали ҳакам Ма Нин бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюртлари Чжоу Фей ва Ло Чжен ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Чжан Лейга ишониб топширилган.
VAR тизимида ҳам хитойлик мутахассислар фаолият олиб боради. Фу Мин видеотакрорлар бўйича бош ҳакам, Ду Сянсин эса унинг ёрдамчиси сифатида ишлайди.
"Ан-Наср" — "Нефтчи" учрашуви расмийлари:
-
Бош ҳакам: Ма Нин (Хитой)
-
Ёрдамчи ҳакамлар: Чжоу Фей, Ло Чжен (иккаласи ҳам Хитой)
-
Тўртинчи ҳакам: Чжан Лей (Хитой)
-
VAR ҳаками: Фу Мин (Хитой)
-
AVAR ҳаками: Ду Сянсин (Хитой)
-
Учрашув комиссари: Бассем Эз Зуҳайри (Ливан)
-
Ҳакамлар инспектори: Исмоил Аднан Исмоил Алхоф (Иордания)
-
VAR ахборот хизмати ходими: Маҳер Абдулраҳим Мади Шенар (Иордания)
Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" — "Нефтчи" учрашуви бугун, 12 октябрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 23:15 да бошланади.













