Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Рафинья Ямални ортда қолдирди: дунёнинг энг кўп қизиқиш уйғотган футболчилари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клубининг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья Диас сентябрь ойи якунларига кўра, Flashscore платформасида профили энг кўп кўрилган футболчига айланди. Бу ҳақда Barça Universal нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, сентябрь ойида Рафиньянинг Flashscore'даги саҳифаси 4,24 миллион марта кўрилган. Бу кўрсаткич бразилиялик футболчига жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.

Иккинчи поғонадан «Барселона»нинг яна бир юлдузи Ламин Ямал жой олди. Испаниялик футболчининг профили 3,94 миллион марта кўрилган.

Кучли учликни эса «ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес 2,5 миллион кўриш билан якунлаган.

Шунингдек, «Барселона» клублар орасида ҳам Flashscore платформасида энг кўп қизиқиш уйғотган жамоа бўлди. Каталония клубининг саҳифаси сентябрь ойида 10,6 миллион марта кўрилган.

Рафинья жорий мавсумда ҳам юқори натижадорлик намойиш этмоқда. Бразилиялик ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

«Барселона» эса Испания Ла Лигасининг дастлабки саккизта турида 24 очко жамғариб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 15:01, 12.10.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик