Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Арсенал» уч нафар етакчи футболчиси билан шартномани узайтиришга яқин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби уч нафар етакчи футболчиси билан шартномаларни узайтириш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «канонирлар» бир неча ойдан буён Деклан Райс, Мартин Эдегор ва Юрриен Тимбер билан янги келишувлар юзасидан музокара ўтказмоқда.

Ҳозирча томонлар ўртасида янги шартномалар имзоланмаган. Бироқ клуб раҳбарияти ноябрь ойидаги терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келадиган танаффус давомида ушбу масалани тўлиқ ҳал қилишга умид қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳар учала футболчи билан ҳам келишувларнинг асосий шартлари муҳокама қилинган ва фақат якуний тафсилотларни келишиб олиш қолган.

«Арсенал» раҳбарияти муҳим футболчиларини узоқ муддат жамоада сақлаб қолиш орқали таркиб барқарорлигини таъминлашни мақсад қилган.

Маълумот учун, Англия Премьер-лигасининг дастлабки олтита туридан сўнг «Арсенал» 15 очко жамғариб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Лондонликлар пешқадам «Манчестер Сити»дан уч очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 15:36, 12.10.2026.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик