«Ливерпуль» футболчилари 2026 йил давомида Англия Премьер-лигасида икки марта қизил карточка олди. Эътиборлиси, ҳар иккала ҳолат ҳам «Манчестер Сити»га қарши учрашувларда қайд этилди.
Мерсисайдликлар Англия чемпионатининг 6-турида ўз майдонида «Манчестер Сити»га 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.
Меҳмонлар сафида Эрлинг Холанн, Жереми Доку ва Райан Шерки голларга муаллифлик қилди.
Учрашув давомида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.
Қизиғи, бу 2026 йилда «Ливерпуль» футболчиларининг Англия Премьер-лигасидаги иккинчи четлатилиши бўлди. Ҳар икки ҳолатда ҳам мерсисайдликларнинг рақиби «Манчестер Сити» эди.
Биринчи ҳолат февраль ойида рўй берган. Ўшанда Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи «Манчестер Сити»га қарши баҳсда қизил карточка олган эди.
Шу тариқа, «Ливерпуль»нинг жорий календарь йилда АПЛда қайд этилган иккала четлатилиши ҳам «шаҳарликлар» билан тўқнашувларга тўғри келди.













