Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Артета «Арсенал»нинг икки футболчиси жароҳат олганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа футболчилари Пьеро Инкапье ва Мартин Субимендининг жароҳат олишига муносабат билдирди.

Инкапье Англия Премьер-лигаси доирасида шанба куни «Лидс»га қарши ўтказилган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушган эди.

Баҳс якунланганидан сўнг эквадорлик ҳимоячи қўшимча машғулот ўтказиш учун майдонда қолган ва шу жараёнда жароҳат олган.

Шунингдек, «Арсенал»нинг яна бир футболчиси Мартин Субименди ҳам жароҳатланган. Испаниялик ярим ҳимоячи «Лидс»га қарши учрашувнинг барча 90 дақиқасини захира ўриндиғида ўтказган эди.

Артета ўйиндан кейинги машғулотлар пайтида футболчиларнинг жароҳат олиши мураббийлар штаби учун мураккаб вазият эканини таъкидлади.

«Бу мутлақо идеал ҳолат эмас. Бундай вазиятлар такрорланмаслиги учун нима қилиш мумкин? Машғулот ўтказмаслик.

Агар футболчилар умуман машғулотларда иштирок этмаса, жароҳат ҳам олмайди. Аммо бундай ҳолатда улар ўйин ритмини йўқотади ва жамоа ўйинига етарлича таъсир кўрсата олмайди.

Бундай жароҳатлар учрашувнинг эртаси куни, оддий машғулот пайтида ҳам юз бериши мумкин. Умид қиламанки, бу ҳолат бошқа такрорланмайди.

Нима ҳам қила оламиз? Агар сеҳргарлик қўлимдан келганида, шунчаки: «Болалар, джакузига боринглар, эртага кўришамиз», деган бўлардим», — деди Артета журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 13 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Франциянинг «Лилль» клубини қабул қилади.

Ҳозирча Инкапье ва Субимендининг жароҳатлари қай даражада жиддий экани ҳамда уларнинг навбатдаги учрашувда иштирок этиш имконияти ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Киритилди: 20:40, 12.10.2026.
Ўқилди: 323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик