Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Брюгге» мураббийи «Интер»га қарши қандай ўйнашини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Брюгге» бош мураббийи Иван Леко УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Интер»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Хорватиялик мутахассис Милан клубининг ўйин услуби ва тактик тизимига юқори баҳо бериб, рақибга қарши курашиш осон бўлмаслигини таъкидлади.

«Мен 3-5-2 тактик схемасининг катта мухлисиман. Бу тизим ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам самарали ҳаракат қилиш имконини беради. Умид қиламанки, учрашувдан кейин уларга қарши ўйнаш осон бўлганини айта оламан.

Фаолиятимнинг деярли барча даврида ушбу схема билан ишлаганман. «Интер» қўллаётган вариант эса мен кўрган энг мукаммал тизимлардан бири. Улар ҳар ҳафта жуда динамик футбол намойиш этмоқда. Рақибга қайси жиҳатларда муаммо туғдиришимиз мумкинлигини биламиз, аммо буни амалга ошириш осон бўлмайди», — деди Леко.

Шунингдек, «Брюгге» устози жамоаси Миландаги учрашувда ҳам ўз ўйин фалсафасидан воз кечмаслигини таъкидлади.

«Биз жасорат билан ўйнаймиз, бироқ айни пайтда ақл билан, айёрлик ишлатиб ҳаракат қилишимиз керак. Гол уришимиз шарт, дарвозабонимиз эса, эҳтимол, бир неча бор мўъжиза кўрсатишига тўғри келар.

Шунга қарамай, ўз ўйин фалсафамизни тубдан ўзгартириш ниятимиз йўқ. Биз ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз», — дея қўшимча қилди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ва «Брюгге» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тур учрашуви 13 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:35, 13.10.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик