Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Аканжи «Манчестер Сити» атрофидаги можаро ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячиси Мануэль Аканджи УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Брюгге»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида собиқ клуби «Манчестер Сити» атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

Аввалроқ Манчестер клуби 2009–2018 йиллар давомида Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шу билан бирга, Аканджи «Манчестер Сити» сафида мазкур даврдан кейин тўп сургани сабаб унинг қўлга киритган совринларига хавф туғилиши эҳтимоли паст экани таъкидланмоқда.

«Манчестер Сити» атрофида содир бўлаётган воқеалар мени унчалик ташвишлантирмаяпти. Ҳозир бор эътиборимни «Интер»га қаратганман. Мен ўз совринларимни қўлга киритганман ва майдонда қандай натижаларга эришганимизни яхши биламан», — деди швейцариялик футболчи.

Аканжи, шунингдек, «Брюгге»га қарши бўлажак баҳс ҳақида ҳам фикр билдирди. Чемпионлар лигасининг биринчи турида «Реал»дан мағлубиятга учраган миланликлар навбатдаги учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилган.

«Олдимиздаги икки ўйин жуда муҳим, аммо ҳаммасини босқичма-босқич амалга оширишимиз керак. Аввало, эртанги учрашувга эътибор қаратамиз, шундан кейингина қолган вазифалар ҳақида ўйлаймиз.

Биринчи ўйинда мағлуб бўлдик, энди эса олдинга қадам ташлашни истаймиз. Мақсадимиз — умумий босқични кучли саккизликда якунлаш. Кейин нима бўлишини кўрамиз.

Ўтган йилга нисбатан кўп нарса ўзгарди. Бироқ ҳозир энг муҳими — навбатдаги учрашувда яхши ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш», — дея қўшимча қилди ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ва «Брюгге» ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 13 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 02:45, 13.10.2026.
Ўқилди: 279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик