Ноа Окафор 2025 йил ёзида 21 миллион евро эвазига «Милан»дан «Лидс»га тўлиқ трансфер қилинганидан сўнг Англия клубида аъло формага кирди. «Элланд Роуд» стадионидаги иккинчи мавсумида швейцариялик ҳужумчи Премьер-лига ва Лига кубогида еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.
«Гол уришни, голли узатмаларни амалга оширишни ва жамоага ёрдам беришни яхши кўраман. Энг муҳими — голлар. Бу шундай ҳиссиётки, уни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Ўз майдонимиздаги ўйинларда гол уриш эса ажойиб туйғу», — дея Окафорнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Айни пайтда «Лидс» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.













