Испаниялик журналист Абрахам Ромеро «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг бразилиялик вингер Винисиус Жуниор билан ишлашдаги психологик ёндашуви ҳақида гапирди.
Унинг таъкидлашича, мураббийнинг футболчи билан илиқ ва ишончли муносабатлар ўрнатиши нафақат Винисиуснинг, балки бутун жамоанинг салоҳиятини тўлиқ намоён этишида муҳим аҳамиятга эга.
«Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганида, кўпчилик мураббий футболчининг барча истакларини кўр-кўрона бажариши керак, деб нотўғри ҳисоблаганди. Аммо масала бунда эмас эди.
Гап жамоа кийиниш хонасидаги энг муҳим футболчи ҳақида бормоқда. У ўз ҳис-туйғулари орқали бутун жамоани ортидан эргаштира олади. Бу ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Жозе Моуриньо ҳам, ундан аввал Карло Анчелотти ва Альваро Арбелоа каби, бразилиялик футболчи билан самимий ва ишончли муносабатлар ўрнатишга онгли равишда урғу берди. Бу орқали у Винисиуснинг ҳам, бутун жамоанинг ҳам имкониятларидан максимал даражада фойдаланишни мақсад қилган», — деди Абрахам Ромеро Мадрид футболи бўйича инсайдер Рамон Альварес де Моннинг YouTube каналида.













