Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Фермин Лопес: «Психолог билан кўплаб машғулотлар ўтказишимга тўғри келди»

Баҳо:
+ | -2

«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жароҳатлар сабаб ҳаётида мураккаб даврни бошдан кечирганини ва руҳий қийинчиликларни енгиб ўтиш учун психолог ёрдамига мурожаат қилганини маълум қилди.

Испаниялик футболчининг таъкидлашича, сўнгги ойлардаги қийинчиликлар уни ҳаётга бошқача назар билан қарашга ундаган.

«Сўнгги бир неча ой мен учун жуда оғир кечди. Шу сабабли психолог билан кўплаб машғулотлар ўтказишимга тўғри келди.

Бу менга кундалик ҳаётдаги оддий нарсаларнинг қадрига кўпроқ етишни ўргатди. Шунингдек, оилам билан муносабатларимни янада мустаҳкамлашга ёрдам берди», — дея Лопеснинг сўзларини келтиради Barça Universal.

Қайд этиш жоиз, Фермин Лопес жорий мавсумда «Барселона» сафида барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

«Барселона» навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни Испания Ла Лигасининг 9-тури доирасида сафарда «Бетис»га қарши ўтказади.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 13:32, 15.10.2026.
Ўқилди: 373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик