Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

«Гулистон»нинг қийин ва муҳим ғалабаси

Баҳо:
+1 | -

Сўнгги турларда Бахтиёр Ашурматов шогирдларини бир қатор муаммолар таъқиб қилиб келмоқда. Жумладан, “Гулистон” футболчилари мазкур баҳсга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди. Масалан, асосий таркибнинг етакчи аъзолари Константин Боев, Акбар Саттаев ва Жасур Отажоновлар жароҳатлари борлиги сабабли майдонга туша олишмасди. Шунингдек, тажрибали Сарвар Жўраев тўртта сариқ карточкаси борлиги сабабли ўйинни ўтказиб юборди.

Учрашувнинг илк дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Дастлабки хавфли вазият 5-дақиқада содир этилди. Бу паллада гулистонлик ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Рўзимбой Аҳмедов қулай вазиятга чиқди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 10-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Алишер Шоғуломов томонидан оширилган  ажойиб пасни Мўйдин Мамазулумов голга айлантирди, 1:0.

Шундан кейин майдонда вазият тенглашди. 41-дақиқада ўнг қанотдан олдинга ўтган Собир Ҳамидов тўпни мезбонлар жарима майдончаси ичига оширди ва Аюбхон Гаппаров боши билан Дониёр Усмонов дарвозасини ишғол этди, 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Алишер Шоғуломовнинг 20 метрлардан йўллаган кучли зарбасини наманганликлар посбони Павел Леус қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 69-дақиқада Қаҳрамон Муҳаммаджонов  жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Аммо унинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 84-дақиқада эса Сергей Рекуннинг бурчакдан оширган тўпини Бобуржон Акбаров боши билан рақиб дарвозасига жойлаб, жамоасининг ғалабасини таъминлади, 2:1.

Мазкур муваффақиятдан сўнг Бахтиёр Ашурматов шогирдлари олти ўйиндан иборат ғалабасиз серияга чек қўйиб, қимматли уч очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди ва жадвалдаги мавқеиларини бироз яхшилашди.

"ГУЛИСТОН" - "НАВБАХОР" - 2:1
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев (барчаси Навоий), Захира ҳаками: Шуҳрат Пўлатов (Тошкент)
«ГУЛИСТОН»: 24. Дониёр Усмонов, 7. Раббим Ҳасанов, 9. Хуршид Юлдашев (88. Шукур Жумабоев, 62),17. Алишер Шоғуломов, 18.  Бобур Акбаров, 19.Рустам Қодиров (77. Сергей Рекун, 74), 21. Миржалол Қурбонов, 22. Тоҳир Шамшитдинов, 25. Элёр Жаҳонов, 26.Мўйдин Мамазулумов (10. Зафар Қорақулов, 86),  28. Илёс Хайров
Захирадагилар: 1.Илҳом Жуманов, 13. Нодирбек Тешабоев, 14. Асилбек Мансуров.
«НАВБАҲОР»: 77.Павел Леус, 8.Азимжон Аҳмедов, 13.Тимур Яфаров, 20.Ғайрат Жўраев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 20. Собир Ҳамидов (17.Соҳиб Абдуллаев, 85), 31. Рустам Аъзамов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 47. Тимур Яфаров, 99. Аюбхон Гаппаров (10. А.Бахриддинов, 71).
Голлар: Мўйдин Мамазулумов(10), Бобур Акбаров (84) – Аюбхон Гаппаров (41).
Огоҳлантиришлар: Х.Йўлдошев (39), Р.Ҳасанов (65) – Қ.Муҳаммаджонов (33), Ж.Меҳмонов (38), А.Аҳмедов (39)
Назоратчи – И.Мустафин (Тошкент)

Манба: www.fcguliston.uz
Киритилди: 21:19, 05.10.2013.
Ўқилди: 3165 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.