Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Барселона» футболчиларининг уйларини ўмарган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Баҳо:
+ | -

Каталония полицияси «Барселона» клуби бир нечта футболчисининг уйларига, шунингдек, бошқа қимматбаҳо кўчмас мулк объектларига ўғирликка тушишда гумонланаётган уч нафар шахсни ҳибсга олди.

Derbyderbyderby.it нашрининг La Vanguardia газетасига таяниб хабар беришича, жиноий гуруҳ аъзоларидан бири Пау Кубарси ва Жоан Гарсияга тегишли соатлар борлиги билан мақтанганидан сўнг, полиция гумонланувчилар изига тушган.

Тергов давомида Барселона атрофидаги ҳашаматли уйлар ва бадавлат оилаларнинг хонадонларида содир этилган бир қатор ўғирликларга алоқадор шахслар аниқланган. Жиноятлар орасида «Барселона»нинг бир нечта футболчиси яшайдиган уйларга қилинган ҳужумлар ҳам бор.

Қўлга олинганлар орасида Косовода туғилган 58 ёшли эркак бўлиб, у ҳашаматли уйларни ўмаришга ихтисослашгани айтилмоқда. Шунингдек, кокаин савдоси билан боғлиқ ишлар туфайли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таниш бўлган 51 ёшли испаниялик эркак ва аввал 18 та ҳуқуқбузарлик содир этгани қайд этилган 40 ёшли испаниялик аёл ҳам ҳибсга олинган.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 07:59, 16.10.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик