35 ёшли футболчи учрашув давомида гол уриш учун тўққизта қулай имконият яратди. Бу 2026 йилда Англия Премьер-лигаси вакиллари орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Opta маълумотларига кўра, Гросс жорий мавсумда яратилган голли вазиятлар сонини 40 тага етказган Европа топ-5 чемпионатлари футболчилари орасидаги иккинчи ўйинчи бўлди. Ундан олдин бу натижага «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал эришган.
Якшанба куни «Брайтон» Англия чемпионати доирасида «Кристал Пэлас»ни ўз майдонида қабул қилади.













