Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Ван Гал "Манчестер Юнайтед"дан ишдан бўшатилишида "Манчестер Сити"ни айблади

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик таниқли мураббий Луи ван Гал "Манчестер Сити"нинг молиявий қоидаларни бузгани унинг "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилишига таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

"2016 йилда Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаганимиз, эҳтимол, мени "Манчестер Юнайтед"дан ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорда ҳал қилувчи омил бўлган. Бу қарор кейинчалик кўплаб салбий оқибатлар ва қийинчиликларга сабаб бўлди.

Энди тарихни қайта ёза олмайман. Ҳатто Англия футбол ассоциацияси ҳам буни ўзгартира олмайди", — дея ван Галнинг The Touchline нашрига берган фикрларини келтиради "Газета.Ru".

Эслатиб ўтамиз, Луи ван Гал 2014–2016 йилларда "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган. Нидерландиялик мутахассис "қизил иблислар" билан Англия кубогини қўлга киритган.

2015/2016 йилги мавсум якунларига кўра, "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасида бешинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган эди.

Ўша мавсумда "Манчестер Сити" ҳам "МЮ" билан бир хил очко тўплаган, аммо тўплар нисбати яхшироқ бўлгани сабабли тўртинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўл олган.

Аввалроқ мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни 2009–2018 йиллар давомида кўплаб молиявий қоидабузарликларга йўл қўйган деб топгани хабар қилинган эди. Бироқ Манчестер клуби бу қарорга қўшилмаган ва апелляция шикояти киритган.

Киритилди: 10:49, 16.10.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик