Лиссабоннинг "Бенфика" клуби етакчи ҳужумчиси Вангелис Павлидис фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш истагида.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, грециялик марказий ҳужумчи учун Англия чемпионати фаолиятини давом эттиришдаги асосий устувор йўналиш ҳисобланади.
Айни пайтда Павлидисга Англия Премьер-лигасининг "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Шунингдек, 27 ёшли футболчининг вазиятини Испаниянинг "Барселона", Италиянинг "Ювентус", "Милан" ва "Рома" клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Айни пайтда грециялик тўпурарнинг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Павлидис жорий мавсумда Португалия чемпионатининг саккизта учрашувида майдонга тушиб, саккизта гол уришга муваффақ бўлди.













