Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Британиялик спортчи 37 кунда Албаниядан Туркиягача югуриб борди

Баҳо:
+ | -

Британиялик енгил атлетикачи Ник Коуц руҳий саломатлик муаммолари ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўзига хос марафон ўтказди. У “Сукунатни буз” шиори остида сентябрь ойининг илк ҳафтасида Албаниядан югуришни бошлаб, Греция орқали Туркияга етиб келди.

Коуц 37 кун давомида қарийб 1700 километр йўл босиб, Туркиянинг Ургуп шаҳрига етиб келди. Унинг асосий мақсади — дам олиш кунлари ўтказиладиган “Саломон Кападокя Ултра Trail” халқаро мусобақасида иштирок этиш. Инглиз спортчисини мусобақа старт оладиган Ургупдаги Республика майдонида шаҳар мери Али Эртуғрул Бул ва турнир ташкилотчилари тантанали равишда кутиб олишган.

Ник Коуц ушбу узоқ сафар давомида ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан жиддий қийинчиликларга дуч келганини яшириб ўтирмади:

“Кунига ўртача 45-50 километр масофа босиб ўтдим. Айниқса, сўнгги кун мен учун синовларга бой бўлди. Охирги 20 километрда кучим бутунлай тугаганини ҳис қилдим. Бир девор устига ўтириб қолдим ва энди давом эта олмасам керак деб ўйладим. Бир оз тамадди қилиб, сув ичгач, ўзимда куч топиб яна йўлга тушдим ҳамда манзилга етиб келдим”, дейди Ник.

Спортчининг таъкидлашича, ушбу оғир сафарда унга нафақат оиласи ва дўстлари, балки Албания, Греция ва Туркиядаги мутлақо нотаниш инсонларнинг ёрдами ҳамда ижтимоий тармоқлардаги обуначиларининг қўллаб қувватлаши чексиз куч бағишлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:39, 17.10.2026.
Ўқилди: 333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик