28 ёшли футболчи мушакларидаги муаммолар туфайли ярим йилдан бери майдонга тушмаётган эди. Журналист Rodra хабар беришича, бразилиялик ҳимоячи жароҳатидан тўлиқ тикланиб, сафга қайтди. У якшанба куни Испания чемпионати доирасида «Севилья»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда жамоа билан бирга бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Ўтган мавсумда Милитао «қаймоқранглилар» сафида 21 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган. У 2019 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













