Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Теннисчимиз халқаро турнирда бош соврин учун кортга чиқади

Баҳо:
+ | -

Покистоннинг Исломобод шаҳрида давом этаётган W15 таснифига кирувчи мусобақада Севил Йўлдошева сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Жумладан, жуфтлик баҳсларининг ярим финалида Севил Йўлдошева германиялик Анастасия Купарев билан Жанубий Африка Республикаси вакиллари Варона ва Возуко Мдлулва дуэтига қарши ўйин ўтказиши керак эди. Бироқ, номаълум сабабга кўра Варона ва Возука учрашув ўтказишдан бош тортган ҳолда мағлубиятини тан олди.

Шу тариқа Севил ва Анастасия нуфузли мусобақанинг финал босқичида хитойлик Ру Хси Ву ва таиландлик Камонван Йодпетч жуфтлигига қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

Дарвоқе, Ру ва Камонван чорак финалда ёш теннисчимиз Сабрина Олимжонова ва гонконглик Кей Яу Чонг тандемини мағлубиятга учратган эди.

Киритилди: 10:26, 17.10.2026.
Ўқилди: 315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик