Каталониянинг "Барселона" клуби УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида Франциянинг "ПСЖ" жамоасига қарши сафарда майдонга тушди. "Кўк-анорранглилар" меҳмонда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Испания клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Франция пойтахтига муваффақиятсиз сафардан сўнг ўз фикрини билдирди.
"Чемпионатлар октябрда эмас, июнда ютилади. Айниқса, Чемпионлар лигаси", — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Тўртинчи тур доирасида "Барселона" ўз майдонида Бирмингемнинг "Астон Вилла" клубини қабул қилади. Учрашув 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.













