Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

«Бавария» раҳбарияти Компани билан шартномани зудлик билан узайтиришга тайёр

Баҳо:
+3 | -

«Бавария» бошқарув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс жамоа бош мураббийи Венсан Компани фаолиятидан жуда мамнун эканини билдириб, бельгиялик мутахассис билан шартномани янада узайтириш тарафдори эканини маълум қилди.

Хёнесснинг таъкидлашича, айни пайтда мюнхенликлар учун Компани энг муносиб мураббий ҳисобланади. У ҳатто амалдаги келишув муддати тугамасидан анча олдин янги шартнома имзолашга тайёрлигини айтди.

«Компани билан ишлаётганимиз биз учун катта омад. Ҳозирги вазиятда «Бавария» учун ундан яхшироқ мураббийни тасаввур қила олмайман.

Яқинда Венсаннинг ўзига ҳам у билан шартномани узайтиришимиз кераклигини айтдим. Ваҳоланки, унинг амалдаги келишуви 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Агар у эртага бизга шартномани узайтириш таклифи билан мурожаат қилса, мен шахсан бу ишни ҳеч қандай иккиланишсиз, дарҳол амалга оширган бўлардим», — деди Хёнесс.

Қайд этиш жоиз, Хёнесснинг интервьюсидан парчалар Венсан Компани соғлиғи билан боғлиқ хавотирли хабарлар тарқалганидан кейин эълон қилинди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари бельгиялик мутахассис машғулот вақтида ҳушидан кетиб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди.

«Бавария» кейинчалик Компани машғулот пайтида ўзини ёмон ҳис қилганини ва тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонада шифокорлар назоратига олинганини тасдиқлади.

Киритилди: 22:14, 23.10.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2399]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2169]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2148]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2046]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1932]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [1824]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1602]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [1559]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1438]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1184]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик