«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикнинг эҳтимолий ўринбосарлари қаторига «Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелерни киритди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
33 ёшли немис мутахассисининг шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган ва унда товон пули белгиланмаган. «Брайтон» уни қўйиб юбориш учун мураббийлар трансферидаги рекорддан ҳам кўпроқ маблағ талаб қилиши мумкин.
Ҳозирги рекорд Юлиан Нагельсманн учун тўланган 21,7 миллион фунтга тенг.
Хюрцелер бошчилигидаги «Брайтон» АПЛда 7 турдан сўнг учинчи ўринда бормоқда ва чемпионатда энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади.
Бироқ мураббийнинг «МЮ»га ўтиши ҳозирча аниқ эмас.













