"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "эл-класико" олдидан "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозларига муносабат билдирди.
"Биз бундай гапларга ўрганиб қолганмиз. Улар мухлислар ёки матбуотдан чиқадими, фарқи йўқ. Бу бизга таъсир қилмайди.
Бугун ғалаба қозонсанг, сени энг зўри дейишади, эртасига мағлуб бўлсанг, энг ёмонига айланасан. Айниқса, ижтимоий тармоқлар даврида бу одатий ҳол.
Энг муҳими — жамоа бўлиб бирлашиш ва аҳилликни сақлаш. Биз сўнгги йилларда шундай йўл тутдик. Совринларни қўлга киритишда айнан шу муҳим", — деди Гави.













