"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "Олтин тўп"ни топшириш маросими арафасида жамоадоши Ламин Ямални дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади.
"Ҳозир мен учун Ламин дунёнинг энг яхши футболчиси. У катта ўйинларга доим тўғри муносабат ва юқори мотивация билан ёндашади. Ямал бутун эътиборини футболга қаратган, бошқа нарсалар уни чалғитмайди.
Агар шу тарзда давом этса, ҳаммаси ажойиб бўлади. У тўп билан жуда моҳирона муомала қилади, жамоадошлари билан яхши ҳамкорлик қилади ва уларнинг ҳам кучлироқ бўлишига ёрдам беради", — деди Гави.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Ямаль бугун "Реал"га қарши "эл-класико"да майдонга тушиши мумкин. Учрашув 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да "Камп Ноу" стадионида бошланади.













