Кеча кечқурун «Милан»нинг собиқ футболчиси Бразилия чемпионатининг 32-тури доирасида «Васко да Гама»га қарши баҳсда янги жамоаси бош мураббийи сифатида дебют қилди.
Бироқ унинг фаолияти мағлубият билан бошланди. Учрашувнинг иккинчи бўлими бошида Зеедорф шогирдлари кетма-кет икки марта гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишганига қарамай, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Шу тариқа, «Коринтианс»нинг ғалабасиз серияси давом этди — жамоа август ойи бошидан бери ғалаба қозона олмаяпти.













