«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Гути «Барселона»га қарши «эл-класико»да (2:1) ҳакамнинг баҳсли қарорига муносабат билдирди.
Учрашув давомида «Барселона» ҳимоячиси Жоау Канселу мадридликлар вингери Ян Диоманденинг оёғига босган, бироқ ҳакам португалиялик футболчини жазоламаган.
«Барселона» 10 киши бўлиб қолиши керак эди», — деди Гути DAZN эфирида.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Килиан Мбаппенинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонияликларнинг ягона голига Рафинья муаллифлик қилди.













