"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда Мюнхен клубининг спорт директори Макс Эберль маълум қилди.
"Улар нима бўлганини аниқлашди. Бу мия пардаларининг таъсирланиши экан, ўтган жума куниги ҳодиса ҳам шу сабабли юз берган. У яқин орада ишга тўлиқ қайтишига жуда, жуда ишончим комил", — деб Эберлнинг сўзларини келтиради "Бавария" ва Германия терма жамоасининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси.
23 октябрь куни Компани машғулот пайтида ҳушидан кетгани ва шундан сўнг шифохонага олиб кетилгани маълум бўлган эди. Ўшандан бери 40 ёшли бельгиялик мутахассис шифокорлар назорати остида бўлиб келди.













