«Барселона» раҳбарияти жамоани кучайтира оладиган марказий ҳужумчи излашда давом этмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар қилмоқда.
Манбада айтилишича, жамоа Мирослав Клозе (Лацио), Роке Санта Круз (Малага), Нельсон Вальдес (Ал Жазира) ва Давид Трезеге (Ривер Плейт)лардан бир ёки бир нечтасини январдаёқ ўз таркибига қўшиб олишга уриниб кўради.
Бундан ташқари кичик эҳтимол билан Артём Дзюба (Ростов/Спартак), Оскар Кардозо (Бенфика), Арис Адурис (Атлетик) ва Пелле (Фейнорд)лардан бири ҳам жамоада кўриниш бериши мумкин, дейилади манбада.













